Спорт боулинги бўйича XIII Ўзбекистон кубоги бошланмоқда

Дата: 11:08, 20-08-2015.

Тошкент. 20 август. ЎзТАГ – 20-22 август кунлари пойтахтдаги “The Bowler” клубида ўнтошли спорт боулинги бўйича анъанавий XIII Ўзбекистон кубоги бошланмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мусобақаларда 30 ўйинчи иштирок этиб, улардан 16таси июнда Тошкентда эркаклар ўртасида якунланган шаҳар чемпионатининг энг яхши ўйинчилари. Олти аёл ўйинчи ҳам ушбу биринчилик яккунлари бўйича танлаб олинган. Улардан ташқари Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари каби мамлакат ҳудудлари энг яхши натижа кўрсатган саккизда энг яхши спортчилар ҳам таклиф қилинган”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон кегелли спорт ассоциацияси матбуот хизматида.

Мусобақалар ғолиблари Ўзбекистон шарафини 51- QubicaAMF Жаҳон кубогида ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Ушбу биринчилик Лас-Вегасда (АҚШ) жорий йилнинг 13-20 ноябрида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: