Спорт дастурлаши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига жўнаб кетмоқда

Дата: 17:00, 19-06-2014.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ –22 - 26 июн кунлари Екатеринбург (Россия) шаҳрида спорт дастурлаши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мусобақада дунёнинг 41 мамлакатларидан келган 122 университетлар жамоаларига мансуб энг кучли дастурловчилари иштирок этадилар. Ўзбекистон шарафини ушбу мусобақада Тошкентдаги Ломоносов номидаги МДУ филиали жамоаси ҳимоя қилади. Уч кун давомида Ўзбекистонлик уч талаба энг кучлиларни аниқлаш учун математик вазифаларни ечади. Ҳар бир жамоага 10-12 та мураккаб масалаларни ишлаш учун 5 соатга компьютер бериб турилади. Масаланинг ечими ҳакамлар синовидан муваффақиятли ўтган дастур ҳисобланади. Энг кўп мисол ечган жамоа ғолиб бўлади, агар тўғри жавоблар сони тенг бўлиб қолса, ечишга энг кам вақт сарфлаган жамоа ғолиб деб топилади”, - деб таъкидлашди чемпионат ташкилотчиларидан бири бўлган Урал федерал университети матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: