Спорт кураши бўйича кадетлар ўртасида Словакияда бўладиган ЖЧда иштирок этувчи Ўзбекистон термаси таркиби аниқланди

Дата: 15:49, 10-07-2014.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – 15-20 июл кунлари Словакияда кадетлар ўртасида спорт кураши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“ Яқинда ушбу турнирга борувчи Ўзбекистон термаси таркиби маълум бўлди. Жамоамизда олти киши бўлади. Грек-рим курашида Илхом Баҳромов (50 кггача), Салоҳиддин Холматов (58 кггача), Абубакр Алимов (69 кггача), эркин курашда Аббос Раҳмонов (54 кггача) иштирок этади. Ўзбекистон аёллар курашида ҳам қатнашади. Ушбу йўналишда Набира Есенбаева (60 кггача) ва Бахтигул Болтаниёзова (70 кггача) мамлакат шарафини ҳимоя қиладилар”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон спорт кураши ассоциацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: