Спорт кураши бўйича ўзбек ҳакамлари Бразилиядаги Олимпиадада қатнашишлари мумкин

Дата: 13:32, 08-01-2016.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Бирлашган кураш дунёси (UWW) Рио-де-Жанейродаги Олимпиа ўйинларига хизмат кўрсатишга номзод ҳакамлар рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек  телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Рўйхат UWW қўмитасининг Сочида бўлиб ўтган йиғилишида очиқланди. Номзодлар рўйхатига Ўзбекистоннинг икки вакили – инструктор Константин Михайлов ва ҳакам Тоҳир Ғуломовлар кирдилар.

“Константин Михайлов Ўзбекистон Спорт курашлари уюшмасининг бош котиби, UWW инструктори. Жаҳон чемпионатларида 1998 йилдан бери ишлайди. Ғуломов эса энг тажрибали ҳакамларимиздан бири, 2008 йилдан бери олимпиа тоифаидаги ҳакам. Катталар чемпионатларига 2002 йилдан бери қатнашади”, - деб таъкидлашди Спорт курашлари уюшмасида.

Олимпиада ҳакамларининг якуний таркиби май ойида малака мусобақаларидан сўнг маълум бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: