Спорт кураши бўйича Ўзбекистон термаси Мўғилистонга олимпиа лицензияларини қўлга киритиш мақсадида жўнаб кетди

Дата: 17:40, 21-04-2016.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Спорт кураши бўйича Ўзбекистон термаси Улан-Баторга (Мўғилистон) 2016 йилги Рио-де-Жанейро Олимпиа ўйинларига лицензиялари учун биринчи малака турнирида қатнашиш учун учиб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Ушбу мусобақа 22-24 апрел кунлари бўлиб ўтади.

“Мазкур мусобақада эркаклар ўртасида эркин ва юнон-рим курашида 3 олимпиа йўлланмаси, аёллар курашида эса икки йўлланма ўйналади. Астанадаги қитъа саралаш мусобақаларида жароҳат туфайли қатнаша олмаган юнон-рум кураши бўйича жамоа етакчиси Елмурат Тасмурадов 59 кг вазн тоифасида жамоа таркибига киритилди”, – деб таъкидлашди Спорт курашлари уюшмасида.

Эркин кураш бўйича мусобақаларда Нодиржон Сафаров (57 кг), Рашид Қурбонов (74 кг), Умиджон Исманов (86 кг), Магомед Ибрагимов (97 кг), Ҳасанбой Раҳимовлар (125 кг) иштирок этади.

Юнон-рим кураши бўйича беллашувларда эса Елмурат Тасмурадов (59 кг), Нурбек Холмуҳамматов (66 кг), Суҳроб Фаттоев (98 кг) ва Мўмин Абдуллаевлар (130 кг) қатнашадилар.

Шунингдек, турнирда Ўзбекистоннинг икки вакиласи ҳам қатнашади. Булар Зуҳра Мустанова (53 кг) ва Набира Есенбаевалардир (58 кг).

Янгилик билан ўртоқлашиш: