Спорт кураши бўйича Ўзбекистон ёшлар термасининг Францияга ЖЧ борадиган таркиби маълум қилинди

Дата: 12:57, 30-08-2016.

Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – Спорт кураши бўйича Ўзбекистон ёшлар термасининг Францияга жаҳон чемпионатига борадиган таркиби маълум қилинди. Биринчилик Макон шаҳрида 30 август-4 сентябр кунлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Вакилларимиз ҳар уч услубда курашадилар. Юнон-рум кураши ва эркин курашда мамлакат шарафини 7 спортчи ҳимоя қилади. Аёллар термасида 6 вакиламиз қатнашади”, - деб таъкидлашди Спорт курашлари уюшмасида.

Юнон-рум кураши термаси таркиби: Илҳом Баҳромов (50 кг), Жавоҳир Мираҳмедов (55 кг), Қамариддин Зайниддинов (60 кг), Абубакр Алимов (74 кг), Жалгас Бердимуратов (84 кг), Темур Мамажонов (96 кг), Далер Раҳматов (120 кг). Катта тренер – Равшан Рўзиқулов.

Эркин кураш термаси таркиби: Ғулом Абдуллаев (55 кг), Темур Усмонохунов (60 кг), Давлат Исматов (66 кг), Соиб Зуҳриддинов (74 кг), Мажид Муратов (84 кг), Ҳусан Раҳимов (96 кг), Ҳасан Раҳимов (120 кг). Катта тренер – Олим Ҳикматов.

Аёллар кураши термаси таркиби: Нодира Собирова (51 кг), Шаҳодат Жуллибоева (55 кг), Набира Есенбаева (59 кг), Холбазар Нарбоева (63 кг), Бахтигул Болтаниёзова (67 кг), Лалахан Оринбаева (72 кг). Катта тренер – Ахмет Кагарманов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: