Спорт портали ўзбекистонликларнинг Паралимпиа ўйинларидаги иштирокини тезкор тарзда ёритади

Дата: 14:09, 09-09-2016.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – uSport.uz спорт портали Ўзбекистон термасининг 2016 йилги Паралимпиа ўйинларидаги иштирокини тезкор тарзда ёритади. Ушбу ўйинлар 7 сентябрда Рио-де-Жанейрода бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Uzinfocom маркази маълумотларига кўра, ZiyoNETнинг спорт порталида Ўзбекистон термасининг 2016 йилги Паралимпиа ўйинларидаги иштирокини кузатиш учун махсус саҳифа очилган.

Бу ерда ҳар 10 ўзбек паралимпиачилари билан танишиш, улар қатнашадиган мусобақалар жадвалини кўриш мумкин.

Шунингдек, ҳар бир спорт турида олинган медаллар ва ғалабалар хронологиясини кўриш мумкин.

uSport.uz сайтида спортнинг барча турлари (тарихи, қоидалар) ва Ўзбекистоннинг спорт ташкилотлари – ассоциация ва федерациялар ҳақида билиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, яқинда Рио-де-Жанейрода ёзги Олимпиа ўйинлари якунига етди. Бу ерда Ўзбекистон термаси 13 медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 21 ўринга чиқди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: