“Средазэнергосетьпроект” ўзбек акционерлик жамияти ўз акциялари бўйича 30%-лик дивиденд тўлайди
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – “Средазэнергосетьпроект” очиқ акционерлик жамияти 2013 йил якунларига кўра оддий акциялари бўйича 30%-лик дивидендлар тўлайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Бу қарор жамият акционерларининг йиллик йиғилишида қабул қилинди.
Бу мақсадларда 178,146 млн сўм ($78,92 минг) ажратилган. Бу маблағ номинал қиймати 20 минг сўм бўлган 29691 дона оддий исми кўрсатилган ҳужжатлашмаган акцияларга тақсимланган. Дивиденд миқдори - 6 минг сўм ёки номиналига 30%. Қимматли қоғозлар бўйича даромадлар тўлаш пул маблағлари билан 2014 йилнинг 17 майигача амалга оширилади.
“Средазэнергосетьпроект” ОАЖ – лойиҳа-қидирув ва илмий тадқиқот энергетик акционерлик жамияти бўлиб, Марказиё Осиёда энергия тизимлари ва электр тармоқлар объектларини лойиҳалаш билан шуғулланади. Компания Марказий Осиё мамлакатлари миллий энергетика компаниялари томонидан ташкил этилган.