ССП Ўзбекистон ресторатор ва отельерлари билан иккинчи учрашувни ўтказади

Дата: 15:26, 15-04-2016.

Тошкент. 15 апрел. ЎзТАГ – 22 апрелда Тошкентда “Ўзбекистоннинг етакчи рестораторлари ва отельерлари билан муаллифлик учрашувлари” лойиҳаси доирасида иккинчи учрашув бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан, ССП хузурида Ресторан ва мехмонхона бизнесини ривожлантириш академияси кўмагида ташкил этилган.

ССП маълум қилишларича, лойиҳа ёшларда касбий малака ва уқувларни тўғри шакллантириш мақсадларида ташкил этилмоқда. Учрашувга ихтисослашган коллежларнинг ўкувчилари, туризм факультетлари талабалари ва барча манфаатдор шахслар таклиф этилади.

Лойиҳанинг моҳияти ресторан ва меҳмонхона лойиҳалариниг таниқли мутахассисларини ресторан ва мехмонхона бизнеси ишида амалий билим ва уқувлар билан таништиришдан иборат.

 Учрашувга Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг энг яхши меҳмонхоналарида иш тажрибасига эга бўлган халқаро эксперт Ирина Овсянникова ва Ўзбекистон, БАА ва Қатар меҳмонхоналарида иш тажрибасига эга,”WyndhamTashkent” отели маркетинг ва сотувлар бўлими менежери Икром Агзамов таклиф этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: