ССПда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини кўпайтиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар муҳокама қилинди

Дата: 15:59, 17-02-2017.

Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида (ССП) қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини кўпайтиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Учрашувда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш фаолиятига алоқадор бўлган давлат органлари ва компанияларнинг вакиллари иштирок этди.

“Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида кўп йиллик бой тажриба ва юксак илмий салоҳиятга эга мамлакат”лиги таъкидланди. Маърузачилар соҳага равнақига кўрсатилаётган эътибор, қишлоқ одамларига яратиб берилаётган муносиб меҳнат шароитлари туфайли ушбу эзгу мақсадга тўлиқ эришилаетганинин таъкидладилар. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал булаетганини алохида такидлаб ўтилди.

Бугунги кунда юртимизда 160 мингдан зиёд фермер хўжаликлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг 36 мингдан ортиғи кўп тармоқли йирик субъектлардир. Уларда деҳқончилик ёки чорвачилик билангина чекланиб қолмасдан, балки замонавий технологиялар, ихчам қайта ишлаш ускуналари жалб этилган ҳолда, қўшимча тармоқлар ўзлаштирилган. Бу аҳоли, айниқса, қишлоқ одамларининг бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш, ички бозорни арзон ва юқори сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришда муҳим омил бўлмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: