“Standard & Poor's” “Ипотека-банк” рейтингини “В+/В” даражасида тасдиқлади

Дата: 13:13, 06-08-2015.

Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – “Standard & Poor's” рейтинг агентлиги “Ипотека-банк” акционерлик тижорат ипотека банки рейтингини “В+/В” даражасида “барқарор” прогнози билан тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Банкнининг узоқ муддатли “В+” ва қисқа муддатли “В” кредит рейтинги муассассанинг бизнес позицияси, барқарор фойдалилик даражаси, етарли ликвидлик даражаси ва активлари сифатига асосланади. Ушбу рейтинг банкнинг барқарор бозор позицияси ва активлари ўсиши, корпоратив тармоқда диверсификациялашган депозит базасини акс эттиради”, – деб таъкидлашди банк матбуот хизматида.

“Standard & Poor's” агентлиги “Ипотека-банк”нинг барқарор рейтинги таҳлилчиларнинг банк бизнес ва молия кўрсаткичлари прогноз қилинаётган муддатда барқарор даражада қолади, деган қарашларини акс эттиради.

Шунингек, агентлик ипотека банкининг тақдим этилган рейтинги Ўзбекистон тижорат банклари орасида энг юқорилардан бирилигини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамизки, “Ипотека-банк” АТИБ 2005 йил 16 февралда Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ ташкил этилган. Банк таркибида 37 филиал, 122 мини-банк, 500 ошиқ омонат кассалари, 140 пул ўтказмалари пунктлари ва 75 инфокиоск мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: