Standard & Poor's “Капиталбанк” АТБ рейтинглари бўйича прогнозни қайта кўриб чиқди
Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – Standard & Poor's Халқаро рейтинг агентлиги “Капиталбанк” ўзбек банки рейтинглари бўйича прогнозни “барқарор”дан “ижобий”га қайта кўриб чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Агентлик “Капиталбанк” контрагентининг узоқ муддатли ва қисқа муддатли рейтингларини “В-/С” даражасида тасдиқлайди. Прогнозни қайта кўриб чиқиш “Капиталбанк”нинг юқори даромадлилик кўрсаткичлари ва ўзбек банклари капиталининг минимал ҳажмига талабларнинг оширилиши унга таваккалчиликларни ҳисобга олган ҳолда 3% сезиларли даражада юқори кўрсаткичда белгиланган капитал етарлилиги коэффициентини тутиб туришга имкон беришини кутишини акс эттиради”, – дейилади агентлик хабарида.
Standard & Poor's маълумотларига кўра, ўтган йил якунлари бўйича “Капиталбанк”нинг RAC (risk-adjusted capital) коэффициенти 4% ташкил этди. Бунга кутилганидан юқорироқ бўлган соф фоиз маржаси (5,4%) ва йил якунлари бўйича яхши молия натижалари сабаб бўлди.
“Биз яқин 12-18 ойда банк капитализацияси кўрсаткичлари 3% ошиқ даражада қолишини кутмоқдамиз. Бу бизга капитализация ва фойдалилик кўрсаткичлари баҳосини “жуда кучсиздан” “кучсиз”гача қайта кўриб чиқишга имкон беради. Шундай бўлсада, биз мамлакатдаги операцион фаолият шароитлари банк молия кўрсаткичларини олдиндан башорат қилиш даражасини чеклайди, деб ҳисоблаймиз”, – дейилади хабарда.
Агентлик прогнозларига кўра, банк капитали етарлилигининг минимал коэффициенти 10%дан 2016 йилда 11,5% кўпайиши зарур ва 14,5% етгунга қадар ҳар йили 1 фоиз пунктига кўпайиб боради. 2015-2016 йилларда “Капиталбанк” активлари ўсиши 25-27% атрофидани ташкил этади.