“Standard & Poor's” “Халқ банки”нинг “барқарор”лигини баҳолади

Дата: 17:36, 24-08-2017.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Август ойида “Standard & Poor's” халқаро рейтинг агентлиги акциядорлик тижорат Халқ банкининг узоқ муддатли/қисқа муддатли кредит рейтингини “В/В” даражасида “Барқарор” деб тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Халқ банки томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган самарали ишлар натижасида 2017 йилнинг 1 август ҳолатига банкнинг жами капитали ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 98,4 млрд сўмга ортиб, 552,1 млрд сўмни ташкил қилди.

Ҳисобот даврида банкнинг жами активлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 675,1 млрд сўмга ортиб, 5 трлн 147,9 млрд сўмни ташкил этди.

Аҳоли омонатлари қолдиғи эса 412,7 млрд сўмга ёки 20% га ортиб, 2 трлн 501,2 млрд сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамизки, бугунда Халқ банки тизимида 198 та филиал ҳамда 1275 дан зиёд хизмат кўрсатиш нуқталари хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: