Стас Михайлов ва Филипп Киркоров тунни Тошкент аэропортида ўтказдилар

Дата: 12:25, 25-12-2014.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Россиялик артистлар Филипп Киркоров ва Стас Михайловлар Тошкентдаги концертдан кейин ёмон об-ҳаво шароити туфайли Москвага учиб кета олмадилар, деб хабар қилади Uz24.uz портали.

“Олдин бизга шаҳарга туман тушгани ва ҳозирча учиб кета олмаслигимизни айтишди. Мен биринчи навбатда мени Реутов шаҳрида кутаётган мухлисларимдан кечирим сўрамоқчи эдим. Бу ерда форс-мажор ҳолат юзага келди”, – деди журналистларга Стас Михайлов.

Аммо кейинроқ тунни кутиш залида ўтказган Киркоров ва Михайловга учиш яна 12 соатга қолдирилганлиги ҳақида маълум қилишди. Бунга учувчининг штурвалда узоқ ишлагани сабабли самолётни бошқара олмаслиги сабаб бўлган. Қонунга кўра у 10 соат дам олишга ҳаққи бор. Артистлар 24 декабр тунги соат 01.00да учиб кетишлари лозим бўлган.

Эслатиб ўтамизки, кучли туман сабаб “Тошкент” халқаро аэропорти қатор рейсларга хизмат кўрсата олмади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: