Стол тенниси бўйича Ўзбекистон термаси Ригада 5 медални қўлга киритди

Дата: 22:02, 19-02-2015.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Стол тенниси бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Ригадаги (Латвия) халқаро турнирда 5 медални қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Теннис федерациясидан хабар қилишларича, икки олтин медаллар Мақсуд Султонов ва Римма Гуфрановалар томонидан, уч кумуш медаллар Исломбек Султонов, Станислав Тян ва Фотима Ҳайитбоевалар томонидан қўлга киритилди.

Маълумот ўрнида, стол тенниси бўйича халқаро турнирда Латвияга жаҳонннинг 10дан ошиқ мамлакатидан келган 200 ошиқ спортчилар қатнашди. Турнир Рига думаси томонидан Латвия стол тенниси федерацияси кўмагида ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: