“Стопхам” ҳаракати Тошкентга ҳам етиб келди

Дата: 14:12, 06-08-2014.

Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – Тошкент кўчаларида “Стопхам” (“Қўпол – тўхта”) жамоатчилик ҳаракатига хос бўлган акциялар қайд этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ижтимоий тармоқлар, хусусан, Facebookда олд ойналарида “Стопхам” ёзуви туширилган транспорт воситаларининг суратлари пайдо бўлди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўз автомобилларининг мумкин бўлмаган жойларда қолдирган, автомобиллар ва пиёдаларнинг ўтиш йўлларини тўсиб қўяётган автомобилистларга ушбу ёзувлар қанчалик таъсир қилиши мумкинлигини қизғин муҳокама қилмоқдалар.

Эслатиб ўтамизки, “Стопхам” – россиядаги нотижорат ташкилоти бўлиб, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг қўполлиги ва автомобилларни қўйиш (тўхтатиш) қоидаларига риоя этмасликлари ҳолатларига қарши курашади. Ҳаракат иштирокчилари ҳуқуқбузарликлар ёки автомобилчиларнинг у ёки бу ноқонуний ҳаракатларини видеотасвирга туширадилар ва интернетга қисм-қисм қилиб жойлаштирадилар.

2010 йилдан бошлаб ҳаракат “Наши-2.0” ва “Сталь” лойиҳалари билан биргаликда ривожланди. 2012 йилдан бошлаб эса дастур мустақил жамоатчилик ҳаракатига айлантирилган. Ҳаракат издошлари нафақат Россиянинг қатор шаҳарлари, балки Украина ва Молдовада ҳам мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: