“Сумча” дам олиш ҳудудини реконструкция қилишга 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ тикилди

Дата: 16:42, 17-11-2015.

 

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Сумча” дам олиш ҳудудини реконструкция қилишга 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ тикилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу 2013-2015 йилларда Тошкент вилоятида Туризм соҳасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилди.

“Ҳозирда бу ерда иккита корпус, овқатланиш биноси ва сузиш ҳавзасини ўз ичига олган 220 ўринли меҳмонхона мажмуаси реконструкция қилинди, атроф ҳудуд ободонлаштирилди. Бундан ташқари, корпуслар янги жиҳозлар билан таъминланди”, - дейилади “Ўзбектуризм” миллий компанияси хабарида.

Лойиҳани амалга ошириш давомида 20та янги иш ўрни яратилди, уларнинг ярмини Паркент транспорт ва сервис коллежининг битирувчилари ташкил қилди.

Хабарда айтилишича, ҳозирда алоҳида коттежларни қуришни якунлаш бўйича қурилиш монтаж ишлари якунланмоқда.

$1= 2721,12 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: