Super iMAX компанияси Ўзбекистонда тўртинчи авлод алоқа тармоғини ишга тушуришни режалаштирмоқда

Дата: 18:04, 05-11-2014.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – 2015 йилда Super iMAX компанияси (EVO савдо белгиси) Ўзбекистонда тўртинчи авлод алоқа тармоғи - 4G LTE TDDни ишга тушуришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

“Лойиҳа Жанубий Кореядаги LTE-технологиялар етакчиси KT Corporation томонидан амалга оширилади. Бунга KT Corporation $10 млн. маблағ йўналтиришни режалаштирмоқда. 2015 йилда 4G LTE TDD технологияси бўйича интернетга уланиш хизматларидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона водийсиинг йирик шаҳарлари абонентлари фойдалана бошлайдилар. 2016 йилда эса тармоқ республиканинг бошқа ҳудудларини ҳам қамраб олиши кўзда тутилмоқда”, – дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамизки, KT Corporation – Super iMAX компаниясининг асосий инвесторидир. Ширкат Ўзбекистон бозорида 2008 йилдан бери ишлайди. Бугунга қадар KT Corporation тармоққа $21 млн. маблағ тиккан.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда кенг полосали интернетдан фойдаланувчилар сони 700 мингга яқинлашмоқда.

$1 = 2388,25 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: