Super iMAX компанияси Ўзбекистонда тўртинчи авлод LTE тармоғини ишга туширгани ҳақида эълон қилди

Дата: 17:50, 30-07-2015.

Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – Super iMAX компанияси (Ўзбекистонда EVO савдо белгиси) Ўзбекистонда тўртинчи авлод LTE тармоғини ишга туширди. Тармоқнинг расмий ишга туширилиш маросими 29 июлда Тошкентда бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания вакиллари маълумотларига кўра, лойиҳанинг инвестори Жанубий Кореянинг Korea Telecom Corporation ширкати бўлиб, у ушбу мамлакат LTE технологиялар бозорида етакчилик қилади.

Korea Telecom нинг катта вице-президенти Мун Джон Енгнинг таъкидлашича, KT Corporation интернет-инфраструктура ривожи, хусусан, Ўзбекистонда тўртинчи авлод LTE тармоғи ривожини фаол қўллаб-қувватлайди.

Ҳозирда EVOнинг 4G LTE TDD тармоғи пойтахт абонентлари учун ишломоқда. У пойтахт ҳудудининг 97,4% қамраб олган. 2016 йилда тўртинчи авлод LTE тармоғи республиканинг Самарқанд, Бухоро вилоятлари ва Фарғона водийси виоятларини қамраб олади.

Қайд этиш зарурки, 4G LTE TDD тармоғида маълумотлар узатиш тезлиги Ўзбекистондаги бошқа провайдерлар таклиф этаётганидан юқори бўлиб, 100 Мб/сга тенг.

Эслатиб ўтамизки, KT Corporation – Super iMAXнинг асосий инвестори. У Ўзбекистон бозорида 2008 йилдан бери ишлайди.Ўтган вақт давомида компания киритмаларининг умумий ҳажми $26,5 млнни ташкил қилди.

Super iMAX WiMAX технологияси асосийда интернетга уланиш ва симсиз тармоқ ечимларини (VPN) таклиф қилда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: