Сурия, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Бангладеш илк марта Қозоғистондаги халқаро армия ўйинларида иштирок этади

Дата: 18:13, 15-05-2017.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Сурия, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Бангладеш илк марта Қозоғистонда ёзда бўлиб ўтадиган III халқаро армия ўйинларида иштирок этади, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР мудофаа вазирлигига асосланган ҳолда.

“Ҳудудимиздаги танловда Сурия, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Бангладеш илк марта иштирок этади”, -  дейилади мудофаа вазирлигининг КазТАГ сўровига расмий жавобида.

Мудофаа вазирлигидан маълум қилишларича, кўрсатилган давлатлар ўтган йилда ҚРда бўлиб ўтган конкурсларда қатнашмаган. Бу йили Гвардейский поселкасида (Жамбил вилояти) 3 конкурс бўлиб ўтади. Конкурс “учувчисиз учиш қурилмалари расчетлари (УУҚР) мусобақаси”, “снайперлик чегараси” ва “артиллерия ўти усталари” йўналишлари бўйича ўтказилади.

Қозоғистондан Россия ҳудудидаги 11 конкурсларда 249 иштирокчи номи кўрсатилган. Лекин вазирликда танловда барча мамлакатлардан қанча киши қатнашиши ҳақида айта олишмади.

Олдин хабар қилингани каби, 2017 йилги халқаро армия ўйинлари 29 июлдан 12 августгача беш давлат: Россия, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон ва Хитой ҳудудида бўлиб ўтади. Дастурга 5 янги ўйин: ҳарбий полиция ҳарбийлари ўртасида мусобақа, ҳарбий автомобиль техникаси экипажи мусобақалари, ҳарбий автомобиль инспекцияси инспекторлари мусобақаси, МДҲ ҳарбийлари мусобақалари ва учувчисиз учиш қурилмалари расчетлари мусобақаси киритилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: