Сурхандарё енгил саноати $9 млнлик маҳсулот экспорт қилди

Дата: 21:28, 15-08-2014.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилояти енгил саноати корхоналари томонидан 2014 йилнинг етти ойи давомида 14,4 млрд сўмлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва $9 млнлик маҳсулот экспорт қилинди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маҳаллий савдо-саноат палатасидан хабар қилишларича, 2013-2015 йилларда тармоқда $89 млнлик инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ерда 18 янги корхонани ташкил қилиш кўзда тутилган.

Натижада вилоятда йилига қўшимча 27,7 минг тонна пахта толаси қайта ишланади, 22,5 млн погон метр калава, 15 млн дона трикотаж буюмлар, 10 млн жуфт пайпоқ ва 9 минг тонна трикотаж матолари ишлаб чиқарилади.

Ҳозирга қадар $5,5 млнлик инвестициялар ўзлаштирилди, 600 атрофида иш ўринлари яратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: