Сурхандарё вилоятида 203,3 млрд сўм ўзлаштирилиб, 2,35 минг янги иш жойлари яратилади

Дата: 16:40, 20-12-2017.

Тошкент. 20 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилоятидаги фаолиятсиз объектлар базасида 203,3 млрд сўм ўзлаштирилиб, 2,35 минг янги иш жойлари яратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат рақобат қўмитаси маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар вилоятдаги 4 та корхона фаолияти қайта тикланиб, 170 тага яқин қўшимча иш ўринлари барпо этилди. Мазкур корхоналарни ишга тушириш учун 25 млрд. сўмлик сармоялар киритилди.

Жумладан, Термиз шаҳридаги “Термиз гўшт”, “Сурхондарё дехқон қурилиш” корхонаси, “Термиз пахта” АЖ, Шўрчи туманидаги “Ип йигирув фабрикаси” фойдаланилмасдан турган бино-иншоотлари негизида замонавий хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш объектлари ишга тушди.

Эслатиб ўтамизки, Сурхондарё вилоятида ўтказилган хатлов натижасида 598 та аввал хусусийлаштирилган ва бугунги кунда бўш турган объектлар аниқланган бўлиб улар Денов туманидаги собиқ “Денов пахта тозалаш”, “Денов автобус таксомотор”, Жарқўрғон туманидаги “Жарқўрғон темир-бетон буюмлари заводи”, Сариосиё туманидаги “Парранда фабрикаси”, Шеробод туманидаги “Шеробод бройлер”, Шўрчи туманидаги “Ип йигирув фабрикаси” ва Термиз шаҳридаги “Термиз гўшт” каби йирик корхоналардир.

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: