Сурхандарё вилоятида 3 текстиль корхонаси ишга туширилади

Дата: 14:42, 13-02-2017.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Яқин йилларда Сурхандарё вилоятида 3 текстиль корхонаси ишга туширилади. Бу ҳақида вилоятга қилган ташрифи доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди, деб хабар беради ЎзТАГ.

“Жануб текстиль” масъулияти чекланган жамиятида ташкил этиладиган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхона ишга туширилиши 350 иш ўрни яратиш имконини беради. Корхонада йилига 5 минг тоннадан ортиқ ип-калава ишлаб чиқариш режалаштирилган”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Ўз навбатида, 2018 йилда ишга тушириладиган “Амудар Текс” Ўзбекистон-Англия қўшма корхонаси йилига 7 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Бу ерда 300 киши иш билан таъминланади. $10 млндан ортиқ қийматдаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинади.

Бундан ташқари, “Sherobod Textile Invest” масъулияти чекланган жамиятида ўрнатиладиган замонавий технологиялар йилига 17 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш имкониятини яратади. Корхона қурилишига $46 млн маблағ сарфланади. Шеробод туманининг “Сеплон” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида бунёд этиладиган корхона ишга туширилиши билан 700 киши иш билан банд бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: