Сурхандарё вилоятида гумондор қўлга олинди

Дата: 16:59, 11-01-2018.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Сурхандарё вилоятида қасддан оғир тан жароҳатлари етказишга гумон қилинаётган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йилнинг 8 январ куни Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ходимлари томонидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган 1978 йилда туғилган Плешаков Алексей Юрьевич, Сурхондарё вилояти ҳудудидаги меҳмонхонага жойлашганлиги аниқланган”, - дейилади Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Шу куннинг ўзида, Ички ишлар органлари ҳодимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида А.Ю.Плешаков ушланди.

Сурат манбаи: http://portugalresident.com/burglar-caught-red-handed-in-santa-b%C3%A1rbara-de-nexe

Янгилик билан ўртоқлашиш: