Сурхандарё вилоятида МХХ ходимлари томонидан 5,9 кг афюн билан афғон наркокурьери қўлга олинди

Дата: 15:19, 26-09-2016.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизматининг Сурхандарё вилояти бошқармаси ходимлари чегарачилар билан биргаликда 5 кг 920 гр афюнни олиб ўтишга уринган Афғонистон фуқароси қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Балх вилоятининг Шўртепа уезди Садробод аҳоли пунктида истиқомат қилувчи 22 ёшли Ҳабибулло Хўжаназар ўғли ўзбек-афғон чегарасини Амударё орқали қўлбола сузиш воситасида кечиб ўтишга уринган. Экспертиза қонунбузарнинг ёнидан топилган синтетик халтада 5 кг 920 гр афюн борлигини кўрсатди”, - деб таъкидланади куч тизими хабарида.

Бугунги кунда тергов наркокурьернинг унга нисбатан очилган жиноий иш доирасида криминал алоқаларини ўрганмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: