Сурхандарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Дата: 15:46, 15-09-2016.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Сурхандарё вилоятига янги прокурор тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон бош прокуратураси сайтига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2016 йил 14 сентябрдаги буйруғига мувофиқ адлия маслаҳатчиси Ўктамжон Абдуллаевич Саидов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан Сурхондарё вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Сурхандарё вилоятининг бундан олдинги прокурори Ботир Қудратхўжаев эди. У 2016 йилнинг августида Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: