Сурхандарёда фольклор фестивали бўлиб ўтмоқда

Дата: 16:58, 16-05-2017.

Термиз. 16 май. ЎзТАГ – Сурхандарё вилоятининг Бойсун туманида “Бойсун бахори” фольклор фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У Маданият вазирлиги, Сурхандарё вилоят ҳокимияти ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилди.

Ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, фестивалга мамлакатнинг барча вилоятларидан фольклор жамоалари таклиф этилган бўлиб, уларнинг 200 ортиқ иштирокчилари ҳудудларнинг миллий кийимлари, мусиқа ва қўшиқ маданиятини тақдим этади.

Шунингдек, миллий либослар ва ҳунармандчилик кўргазмалари, халқ ўйинлари ҳам бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 2001 йилда ноъёб анъаналар, миллий кийимлар, халқ оғзаки ижоди, чанқовузга эга бўлган Бойсун тумани ЮНЕСКО томонидан “Оғзаки ва номоддий мерос дурдонаси” деб тан олинган, 2008 йилда эса “Инсониятнинг оғзаки ва номоддий мероси дурдоналари” рўйхатига киритилган эди.

2002 йил майда эса бу ерда биринчи бор “Бойсун бахори” фольклор фестивали ўтказилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: