Сурхандарёда маҳаллий “Артек” очилди

Дата: 21:48, 05-07-2017.

Термиз. 5 июл. ЎзТАГ – Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси президенти ташаббуси билан барпо этилган “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг тантанали очилиш маросими ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот-хизмати маълумотига кўра, “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳи замонавий қурилиши, қулай инфраструктураси, боғлари, эртак кахрамонлари шаклидаги ҳайкалчалари нурли фавворалари билан ажралиб туради.

Лагерда уч минг китоб бўлган кутубхона, ошхона, шинам ётоқ хоналари, тўгараклар учун кенг аудиториялар мавжуд.

Замонавий техникалар билан жиҳозланган Ахборот-ресурс марказда хорижий тиллар ва компьютер саводхонлиги бўйича билимларни ошириш учун барча шароитлар яратилган.

Ёш дам олувчилар учун салобатли тантаналар майдони, сузиш ҳавзаси, футбол, волейбол, баскетбол ва теннис майдончалари, ётоқ бинолари, ошхона, ювиниш хоналари барпо этилиб, фойдаланишга топширилган.

Лагерь 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, уни қуришга 34 млрд сўм атрофида йўналтирилган.

$1=3986,55 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: