Сурхандарёда янги цемент заводи қурилади

Дата: 10:40, 13-07-2015.

Термиз. 13 июл. ЎзТАГ – 2018 йил охирига қадар Сурхандарё вилоятининг Шеробод туманида янги цемент заводи қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Заводнинг қуввати йилига 1,5 млн. тонна маҳсулотни ташкил этади. Лойиҳа ташаббускори Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатидир. Лойиҳани амалга оширишга тахминан $225 млн атрофида маблағ сарфланади. Лойиҳани молиялаштириш корхонанинг $24,4 млн ўз маблағи, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг $90 млн кредити ва бошқа тижорат банкларидан жалб этиладиган $110,6 млн кредитлар ҳисобига амалга оширилади”, – деб таъкидлашди комбинат матбуот хизматида.

Олмалиқ ТМК маълумотларига кўра, завод ишга тушганидан кейин Марказий Осиёдаги портландцемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган энг йирик корхонага айланади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: