Сурхандарёда Ўзбекистондаги энг йирик цемент заводларидан бири қурилади

Дата: 15:57, 12-10-2016.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Яқин орада Сурхандарё вилоятининг Шеробод туманида Ўзбекистондаги энг йирик цемент заводларидан бири қурилади. Бу ҳақида ҳудудга ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қиймати $212,8 млн бўлган ушбу инвестиция лойиҳасини амалга ошириш орқали йилига 1,5 млн тонна цемент ишлаб чиқарувчи корхона қурилади. Ишлаб чиқариш хом-ашё базасига яқинда жойлашган. Маҳсулотлари ҳам ички, ҳам ташқи бозорларга етказиб берилувчи янги заводда мингдан ортиқ янги иш жойлари яратилади”, - деб таъкидланади Мирзиёевнинг Сурхандарёга ташрифи якунларига бағишланган ҳукумат хабарида.

Эслатиб ўтамизки, бугунда мамлакатда саккизта цемент заводи фаолият юритиб, уларнинг ялпи қуввати йилига 8,6 млн тоннадан ортиқ. 2020 йил охиригача Ўзбекистон цемент ишлаб чиқариш қувватларини икки бараварга кўпайтирган ҳолда йилига 16,7 млн тоннага етказишни режалаштирмоқда. Бундан 12,2 млн тоннаси “қуруқ” услубда ишлаб чиқарилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: