Сурхандарёдаги цемент заводи инвесторларни кутмоқда

Дата: 18:23, 08-07-2016.

Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – Сурхандарё вилоятида режадаги қуввати йилига 1,5 млн. тонна цемент ишлаб чиқаришга тенг бўлган янги цемент заводи қурилиши кўзда тутилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзқурилишматериаллари” АК хабар қилишларича, инвестиция лойиҳасини “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати» (ОТМК) АЖ олиб бормоқда.

Цемент заводи тўлиқ қуриб битирилишни кўзда тутади. Лойиҳанинг тахминий қиймати $212 млн. Лойиҳани амалга ошириш учун хорижий компаниялар таклиф этилмоқда.

Лойиҳани хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ОТМК ўз маблағлари, тижорат банклари кредитлари ҳисобига молиялаштириш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: