Сурхандарёдан ташқари бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда
Тошкент. 28 апрель. ЎзТАГ – Сурхандарё вилоятидан ташқари бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, чақмоқ чақиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с эсади, чақмоқ пайти бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14° илиқ, кундузи 18-20° иссиқ.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача чиқиб, шарқдан ҳам эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ. Кундузи 15-20° иссиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларга ёмғир ёғади, чақмоқ чақиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача чиқади. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ атрофида, кундузи 18-23° иссиқ бўлади, Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида 13-18° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир, баъзи ерларда кучли ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача чиқади. Ҳарорат кечаси 9-14°илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларга кучли ёмғир ёғиб, чақмоқ чақади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача чиқади. Ҳарорат кечаси 12-17° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи ерларда кучли ёмғир ёғиб, чақмоқ чақади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сгача чиқади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.