Сурхондарё вилояти давлатга 266,2 минг тоннадан зиёд ғалла топширди

Дата: 13:34, 20-06-2019.

Тошкент. 20 июнь. ЎзТАГ – Сурхондарё вилояти республикада биринчи бўлиб ғалла етказиб бериш режасини бажарди ва давлатга 266,2 минг тонна ғалла топширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Давлатга 266,2 минг тонна ҳажмда дон сотиш бўйича белгиланган режа 100 фоиздан ортиғи билан бажарилди. Хусусан, Ангор туманида белгиланган режалар 142 фоизга, Жарқўрғон, Музработ, Термиз, Сариосиё туманларида 107-110 фоизга, Бойсун, Қизириқ, Шеробод туманларида 101-103 фоизга бажарилди", – дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Сурхондарё вилояти ҳудудида 2019 йил ҳосили учун 93 минг гектар суғориладиган ва 4,2 минг гектар лалми майдонларига экилди. Суғориш майдонларининг ғалла майдонларида "занг" касаллиги, зараркунандалар ва бегона ўтлардан кимёвий олдини олиш тизимли равишда амалга оширилди.

Агротехник тадбирларни ўтказишда деҳқон ва фермерлар иштирок этди. Ҳудудда ҳосилни йиғиб-териш ишлари давом этмоқда.

 

Сурат манбаи: agro.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: