Сурхондарё вилояти янги туманга эга бўлди

Дата: 12:33, 02-12-2019.

Тошкент. 2 декабрь. ЎзТАГ – Сурхондарё вилояти янги туманга эга бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Парламент аъзолари (30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг 24-ялпи мажлисида – ЎзТАГ) Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилояти Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш, Сурхондарё вилоятида Бандихон тумани ташкил этиш ва Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқдилар", – дейилади парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабарида.

Янги ташкил этилаётган Бандихон тумани таркибига Қизириқ тумани "Бандихон", "Бектепа", "Обод турмуш", "Полвонтош", "Сарой", "Бирдамлик", "Чинор", "Пахтакор", "Навбаҳор", "Фарвон", "Бахористон", "Ўрғилсой", "Гулбоғ", "Қалдирғоч", "Зевар", "Хўжаипок", "Обод юрт" ва "Бағри кенг" маҳаллалар фуқаролари йиғини, Бойсун туманидаги "Қўлқамиш" маҳалласи, "Куба" қишлоғи, Бойсун туманидаги "Обиқор" ва "Қудуқсой" маҳалла фуқаролар йиғинлари, Қумқўрғон туманидаги “Давлатсой” маҳалласи ҳамда “Порлоқ” ва “Хурмазор” қишлоқлари,шунингдек, “Наврўз” ҳамда “Бандихон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудлари ўтказилади.

Депутатлар таъкидлаганидек, чегара ўзгариши қишлоқ хўжалиги, айниқса, чорвачиликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, Сурхондарё вилоятининг етакчи аграр туманларидан бири ҳисобланган Бандихон туманини келгусида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.

 

Сурат манбаи: news.mail.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: