Сурхондарёда бир неча йирик валюта сотувчилар қўлга олинди
Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ - Миллий хавфсизлик хизмати оператив ходимлари Сурхондарё вилоятида ноқонуний валюта сотувчилар фаолиятининг олдини олиш бўйича қатор махсус операцияларни амалга оширидлар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.
“Улардан бири доирасида $2400ни 19,6 млн сўмга алмашиш пайтида Денов туманида яшовчи муқаддам судланган 34 ёшли Зунур Баротов ва 42 ёшли Фахриддин Рўзиқуловлар далиллар билан бирга ушланди. Уларнинг ноқонуний ҳаракатлари зарур тартибда расмийлаштирилди, нақд валюта ашёвий далил сифатида мусодара қилинди”, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, тезкор ходимлар $2 мингни 16,3 млн сўмга сотиш вақтида Сариосиё туманида истиқомат қилувчи 35 ёшли Жамшид Ходиевни ҳибсга олди. Тинтувда унинг ёнидан яна $50 ва 19050 россия рубли топилди.
Тергов давомида бу Ходиевнинг бу каби биринчи қонунбузарлиги эмаслиги маълум бўлди. Бундан олдин ҳам у шу каби қоидабузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиб чиқди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент юқоридаги шахсларнинг барчасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси (валютани ноқонуний равишда сотиб олиш ёки сотиш) бўйича иш қўзғатди.