Сурхондарёда боласини ҳожатхонага ташлашга уринган аёл қўлга олинди

Дата: 16:36, 08-07-2019.

Тошкент. 8 июль. ЎзТАГ – Сурхондарёда боласини ҳожатхонага ташлашга уринган аёл қўлга олинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил 2 июль куни тахминан соат 15.00 да фуқаро Ф.Т. (1999 й. т.) Денов туманидаги Лолазор фуқаролар йиғини "Ҳабибобод" бозорида жойлашган аёллар ҳожатхонасида туғиб, чақалоқни ҳожатхона ичига ташлаган. Ундан кейин ҳожатхонага кирган аёл чақалоқнинг йиғлаётганини эшитиб, одамларни қутқаришга чақирди. Натижада чақалоқ қутқарилган ва касалхонага ётқизилган", – дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, ушбу ҳолат юзасидан Денов тумани прокуратураси томонидан фуқаро Ф. Т.га нисбатан жиноят кодексининг 25, 99 (онаси янги туғилган чақалоқни қасддан ўлдириш) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Сурат манбаи: vladtime.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: