Сузиш бўйича Ўзбекистон термаси Словениядаги турнирда 10 медални қўлга киритди

Дата: 14:54, 31-03-2016.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Сузиш бўйича Ўзбекистон термаси Словениядаги халқаро турнирда 5 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медалларни қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистонлик Хуршид Турсунов 100 метр ва 200 метрга эркин усулда сузишда икки олтин медални олди. 50 ва 100 метрга брасс усулда сузишда Владислав Мустафин ҳам олий поғонага кўтарилди”, - деб таъкидлашди Сузиш федерациясида.

Алексей Дерлюгов 400 метрга комплекс усулда сузишда биринчи ва 200 метрга сузишда иккинчи бўлди. Даниил Тулупов 50 метрга эркин усулда сузишда кумуш ва 100 метрга сузишда бронза медалларни қўлга киритди.

Нурулло Ғуломқодиров 200 метрга баттерфляй усулида сузишда иккинчи бўлди, Алексей Тарасенко эса 200 метрга эркин усулда сузишда учинчи бўлди.

Турнирда дунёнинг 20 давлатидан келган 400 ортиқ спортчи иштирок этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: