Светлана Радзивил енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати бешинчи босқичининг кумуш медал совриндори бўлди

Дата: 15:02, 23-05-2014.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон терма жамоаси вакиласи Светлана Радзивил Хитой пойтахти Пекин шаҳрида ўтказилган енгил атлетика мусобақасининг бешинчи босқичида баландликка сакрашда кумуш медал совриндори бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Радзивил 1,95 м натижа билан мавсумдаги энг яхши натижани (1 м. 98 см) кўрсатган хорватиялик Ана Шимичга олтин медални бой берди. Испания вакили Рут Бейтиа эса 1 м.92 смга сакраб, бронза медали билан тақдирланди”, - деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йили Гуанчжоу шаҳри (Хитой)да бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Светлана Радзивил олтин медалга сазовор бўлган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: