SWIFT тизимнинг ўзбек фойдаланувчиларини тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлайди
Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – SWIFT тизимнинг ўзбек фойдаланувчиларини тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россиянинг SWIFT миллий уюшмаси сайтига таянган ҳолда.
Хабарга мувофиқ, 1 июлдан бошлаб Россия, Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Молдова, Монголия, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Ўзбекистон ва Эстония каби мамлакатларда фойдаланувчиларга бевосита ёрдам беришнинг биринчи бўғини олдинги каби Альянс Факторс (SWIFTнинг россиялик ҳамкори – ЎзТАГ) ширкати орқали эмас, балки тўғридан-тўғри кўрсатилади.
Айни пайтда, юқоридаги давлатларга мансуб фойдаланувчиларга уларнининг талабига мувофиқ инглиз ёки рус тилида хизмат кўрсатилади. Бунинг учун улар тизимнинг сайтида рўйхатдан ўтишлари керак.
Эслатиб ўтамизки, SWIFT (Society for Worldwide Interbank Financial Telecommunication) – халқаро банклараро маълумот узатиш ва тўловлар амалга ошириш тизимидир.
Сурат манбаи: https://marketsignal.ru/2018/01/04/katastrofa-bankov-pod-voprosom-otklyuchat-li-rossiyu-ot-swift/