Тўққиз ўзбек боксчиси Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этади

Дата: 09:52, 05-10-2015.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Бокс бўйича Ўзбекистон термаси XVIII жаҳон чемпионатида қатнашади, жаҳон биринчилиги 5-15 октябр кунлари Қатарда бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Терма жамоа таркибига тўққиз спортчи қирди. Булар Ҳасанбой Дўсматов (49 кггача), Шахобиддин Зоиров (52 кг), Муроджон Аҳмадалиев (56 кг), Елнур Абдураимов (60 кг), Фазлиддин Ғоибназаров (64 кг), Бектемир Мелиқўзиев (75 кг), Элшод Расулов (81 кг), Рустам Тўлаганов (91 кг) ва Баҳодир Жалоловлардир (91 кгдан ошиқ)”, - деб таъкидлашди республика Бокс федерациясида.

Ушбу турнир боксчилар учун медаллардан ташқари Рио-де-Жанейродаги 2016 йилги Олимпиаданинг 23 лицензияси ўйналиши билан ҳам муҳим.

Жами чемпионатда қитъа мусобақаларида тегишли малакаларни қўлга киритган 260 боксчи қатнашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: