Тўлиқсиз уч йил давомида Ўзбекистон кредит бюролари жисмоний шахслар базаларини деярли 10 бараварга кўпайтирдилар

Дата: 22:54, 22-06-2015.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ - “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси” МЧЖ жисмоний шахслар базаларини 2012 йилдаги 321 мингдан деярли 10 бараварга кўпайтириб, 2015 йилда деярли 3 млнга қадар етказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Тошкентда Марказий банк томонидан ўтказилган матбуот анжуманида келтирилди.

2014 йилнинг 1 июлидан бошлаб мамлакатда банк хизматларини ривожлантириш мақсадларида “Гаров реестри тўғрисида”ги қонун қабул қилинган эди. Хужжат кредит берувчилар ва қарздорлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.

Шунингдек, гаров реестри учун дастурий интернет-платформа ишлаб чиқилиб, у Халқаро молия корпорацияси экспертлари томонидан юқори баҳоланди. Ҳозирда бу ерда 120 фойдаланувчи рўйхатга олинган бўлиб, унинг хизматларидан банклар, микрокред ташкилотлари ва ломбардлар фойдаланмоқдалар.

Айни пайтда салоҳиятли қарздорларнинг кредиторлик ва бошқа қарзлари ҳақида аниқ маълумотлар бериш билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар “Кредит ахбороти билан алмашиниш” тўғрисидаги қонун билан ҳам тартибга солинади.

Эслатиб ўтамизки, “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси” МЧЖ Марказий банк томонидан 2012 йил 6 октябрда рўйхатга олинган.

Агар 2013 йилда кредит бюроларига кунлик мурожаатлар сони 1,22 мингдан ошиқ бўлган бўлса, 2014 йилда ушбу кўрсаткич деярли 6 мингга етди. Ҳозирда бюро Ўзбекистоннинг барча банклари билан кредит ахбороти алмашинишни йўлга қўйди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: