Тўрақўрғон ИЭС биринчи энергия блокини ишга туширди

Дата: 12:33, 06-08-2019.

Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – Наманган вилоятида Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси (ИЭС) биринчи энергоблокни ишга туширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"5 август куни Турақўрғон ИЭС биринчи газ турбинасини ишга туширди. Айни пайтда ИЭС тест режимида ишлайди, ноябрь ойидан эса тўла қувват билан ишлайди", - дейилади Ўзбекистон энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, биринчи ўрнатишни топшириш муддати 2019 йил сентябрь учун режалаштирилган, иккинчи блок жорий йилнинг ноябрь ойида ишга туширилади.

"Янги турдаги энергия блоклари анъанавий иссиқлик электр станцияларига нисбатан сарфланган ёқилғи бирлигига икки баробар кўп электр энергияси олиш имконини беради. Мутахассисларнинг фикрига кўра, буғ-газ қурилмаларининг самарадорлиги 59% га тенг бўлади ва бу анъанавий буғ генераторларининг параметрларини икки баравар оширади; энергия блокларини ишлатишда атмосферага чиқадиган чиқиндилар деярли икки баробар камаяди", – дейилади хабарда.

Тўрақўрғон ИЭСнинг ишга туширилиши йилига 900 Мивт қўшимча қувват ёки 7 млрд кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариши ва Фарғона водийси – Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларига асосий электр энергиясига бўлган эҳтиёжни таъминлаш имконини бериши қайд этилади.

 

Сурат манбаи: web.facebook.com/minenergyuz

Янгилик билан ўртоқлашиш: