Тўрт ойда Ўзбекистон 195 минг электрон виза берди

Дата: 15:35, 06-12-2018.

Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – Тўрт ойда Ўзбекистон 49 хорижий мамлакат фуқароларига 195 минг электрон визалар берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика Туризм давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, be.brussels-express онлайн-журнали Ўзбекистонни сайёҳлик соҳасида Марказий Осиёдаги асосий туристик мамлакат сифатида баҳолади. Сайтда чоп этилган мақолада йилнинг дастлабки натижалари умумлаштирилади ва журналистлар ўтган йилги глобал ўзгаришлар ҳақида гапирадилар.

“Ўтган (2017) йилда мамлакат сайёҳлик сафарларини осонлаштириш учун кўплаб қадамлар қўйди. Энг ёрқин мисол - 2018 йил 15 июлдан бошлаб электрон визаларнинг жорий этилишидир. Ушбу тадбир Ўзбекистондаги кириш туризми ривожланишига муҳим туртки бўлди. Фақатгина тўрт ой давомида 49 хорижий давлат фуқароларига 195 минг арофида электрон визалар берилди”, - дейилади хабарда.

Мақолада икки кун мобайнида 48 мамлакат ва 30 халқаро оммавий ахборот воситаларининг вакиллари Ўзбекистоннинг 12 вилоятидан 500 дан зиёд инвестиция лойиҳалари билан танишиш имкониятига эга бўлган Биринчи халқаро инвестицион форумнинг иши ҳам ижобий баҳоланмоқда.

Бундан ташқари, “Ипак йўли” визасининг жорий этилиши ҳам қайд этилган. “Бу Шенген визасининг муқобили бўлиб, фақатгина Марказий Осиё мамлакатлари орасида (амал қилади)”, - дейди Туризм давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Аккулов.

Эслатиб ўтамиз, туризм соҳасида биринчи халқаро инвестицион форум 19-21 ноябр кунлари Тошкентда сайёҳлик соҳасига инвестицияларни рағбатлантириш, туризм соҳасига жаҳон даражасидаги компанияларни жалб қилиш мақсадида ўтказилди.

 

Сурат манбаи: http://ysia.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: