Тўрт йилда Ўзбекистонда 100 меҳмонхона, кемпинг ва пансионатлар қурилади

Дата: 16:36, 11-03-2016.

Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – 2019 йил охирига қадар Ўзбекистонда 50 меҳмонхона, 30 кемпинг ва 20 пансионатлар қуриш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ишлар йилларга ажратиб амалга оширилади. Масалан, 2016 йилда 15 та меҳмонхона объекти, 2017 йилда 35 та, 2018 йилда яна 35 та, 2019 йилда эса 15 та объект қурилади”, - деб таъкидлашди “Ўзбектуризм”да.

Бундан ташқари, ҳукумат ушбу муддатда қишлоқ жойларда яна 100 кемпинглар қуриш орқали агротуризмни ривожлантиришни режалаштирмоқда. Жорий йилда ҳудудларда 35 синов кемпинглари, 2017-йилда яна 35 та, 2018-2019 йилларда 30 та кемпинг барпо этилади.

Йилига Ўзбекистонга 2 млн атрофида сайёҳлар ташриф буюради. Ўтган йили мамлакатга келган туристларнинг асосий қисмини Россия (22,4%), Корея (8,2%), Германия (3,8%), Франциялик (3,6%) сайёҳлар, шунингдек, Ғарбий Европа ва Жанубий Шарқий Осиё мамлактларидан келган туристлар ташкил қилди.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: