Тўрт ўзбек сайёҳи Таиландга киритилмади

Дата: 13:45, 10-09-2018.

Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик сайёҳлар гуруҳи Бангкок (Таиланд) аэропортида тўхтатилиб, мамлакатга киритилмади, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“2018 йилнинг 7 сентябрида Ўзбекистонинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонасига фуқаролар К. Саъдуллаев, Ж. Курбонов, А. Иногомов, А. Абдуллаевлар мурожат қилишди. Шу куннинг ўзида вазиятни воқеа жойининг ўзида ўрганиш ва зарурат бўлса консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Бош консулхона ходими Бангкок шаҳри аэропортига борди”, - дейилади хабарда.

Таиланд иммиграция хизмати бўлинмасининг расмий маълумотларига кўра, мазкур фуқароларнинг мамлакатга киришларига рад жавоби берилишига улар томонидан ташриф мақсади, яшаш жойи тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг шубҳа туғдиргани сабаб бўлган.

“Ҳозирги вақтда Бош консулхона Ўзбекистон фуқароларини навбатдаги авиарейс билан Ўзбекистонга қайтариш учун Таиланд тегишли ҳокимият органлари ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси ваколатхонаси билан доимий алоқада бўлиб турибди”, -деб хулоса қилинади ТИВ хабарида.

Сурат манбаи: из https://ru.sputniknews-uz.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: