TÜV-Thüringen 10 ўзбек корхонасидан 4 нафарини ISO бўйича сертификация қилди
Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги ISO бўйича сертификация қилинган корхоналарнинг 40% TÜV-Thüringen герман сертификатлаш органи хизматларидан фойдаландилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компаниядан маълум қилишларича, TÜV Ўзбекистонда илк маротаба 2006 йилда иш бошлаган бўлиб, “Sert Management” миллий сертификатлаш органи билан ҳамкорлик қила бошлаган эди.
Германиянинг ўзида “TÜV” ёрлиғини ҳар бир немис автоси эгаси кўришни истаган бўлар эди. Чунки у автомобил барча бўғинларининг ишончлилигини кафолатлайди. Замонавий сертификатлаш органлари иши асосида техник назоратни бирлаштириш функциялари ётади.
Бугунда TÜV-Thüringen экспертлари нафақат маҳсулотлар, балки бутун саноат мажмуалари, бошқарув тизимларини текширмоқдалар. Германиянинг ўзида бир неча TÜV амиятлари ишламоқда, жумладан, улар давлат буюртмаларини ҳам бажаради.


