Таҳлилчилар 2015 йилда МДҲ мамлакатлари ЯИМ 2-3% пасайишини тахмин қилмоқдалар
Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – 2015 йилда МДҲ мамлакатлари ЯИМ 2-3% пасаяди, деб кўрсатилади Евроосиё тараққиёт банкининг (ЕОТБ) яқинда эълон қилинган хабарида.
“I чорак якунлари бўйича МДҲ мамлакатлари ЯИМ ўсиши ўтган йилнинг муқобил давридагига қараганда 2,7% пасайди. Кўрсаткичларнинг салбий томонга ўтиши Россия, Беларусь ва Украина иқтисодиётларидаги пасайиш ва Қозоғистон, Арманистон ва Тожикистон иқтисодиётларидаги ўсишнинг секинлашуви билан боғлиқ”, – дейилади ЕОТБ таҳлилий бошқармаси томонидан эълон қилинган навбатдаги “МДҲ макромонитори” кўчирмасидан.
“Ҳудуд ЯИМ 2015 йилнинг қолган қисми ва 2016 йил ичида ўсиши билан боғлиқ умидларимиз Brent нефтининг йиллик ўртача нархи баррелига $60 ташкил қилиб, 2016 йилда $70гача ўсиши, Россияга қўлланган санкциялар режими ўта қаттиқлашмайди, деган қараш билан боғлиқ. Ушбу сценарий доирасида МДҲ умумий ЯИМ 2015 йилда 2-3% пасайиб, 2016 йилда 1,5-2,5% ўсишини тахмин қилиш мумкин”, – деб ҳисоблайди ЕОТБ таҳлилчилари.
Айни пайтда 2015 йилнинг I чораги якунлари бўйича Қирғизистон, Молдова ва Озарбайжон ялпи салбий тамойил ичига кирмадилар. Ушбу мамлакатларда иқтисодий ўсиш турли сабабларга кўра кучайди. Туркманистон ва Ўзбекистонда ўсиш деярли ўтган йилнинг сўнгги чораги дарасида қолди.
Хусусан, Қирғизистонда ЯИМ ўсиши олтин қазиб олишнинг кўпайиши, Молдовада импорт товарларга талабнинг пасайиши ва ташқи савдо сальдосининг яхшиланиши, Озарбайжонда нефт ва газ қазиб олишдаги ижобий динамика билан боғлиқ бўлди.
“Ҳудуд иқтисоидётидаги пасайишни белгилаб берган омиллар ўтган йилнинг бошидагига қараганда кучсизлашди. Энергия манбалари нархлари қисман тикланди. Украина атрофидаги вазиятнинг бирқатор яхшиланиши россия банк ва компанияларининг сиёсий тавакалчиликларининг пасайишига хизмат қилди. Ушбу фактлар экспортдан олинган даромадларга ижобий таъсир қилди ва ҳудуд мамлакатларидан капитал чиқиб кетишини пасайтирди”, – дейилади тадқиқотда.
Шу билан бирга, МДҲ мамлакатлари савдо балансларининг якуний сальдоси кенг кўламли валюта интервенциялари натижасида салбийга айланди. Иқтисодий фаолликнинг сусайиши, пул ўтказмаларининг қисқариши, ташқи иқтисодий шароитларнинг салбий ўзгариши ва ташқи савдо айланмасининг пасайиши натижасида МДҲ мамлакатлари давлат бюджети даромадлари даражаси камайиши кузатилди. Монетар сиёсатнинг қаттиқлашгани ва пул таклифи ҳажмларининг ўсиши секинлашишига қарамасдан ҳудуддаги инфляция суръатлари ўсишда давом этди.
“Аммо рубльнинг ўсиши ва Россия молия бозорларидаги нисбий барқарорликнинг тикланиши баробарида, шунингдек, бюджет соҳасида қабул қилинган чоралар натижасида МДҲ мамлакатлари ўзгарган ташқи иқтисодий шароитларга мослашишда маълум тараққиётга эришдилар”, – дейилади тадқиқотда.
Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, ҳудуд иқтисодиётлари бюджетлари ва тўлов баланслари барқарорлигининг сақланишининг асосий шарти сиёсатда янада тежамкор бюджетларни сақлаб қолиш ва алмаштириш курсларига нисбатан янада самаралироқ сиёсатни давом эттириш кабилар бўлади.


