Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Қизил китоби ҳақидаги низомни тасдиқлади

Дата: 15:35, 11-08-2016.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг қарори билан Ўзбекистон Қизил китоби ҳақидаги низом тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Norma.uz сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Низом Қизил китобда қайд этиладиган ҳайвонлар ва ўсимликларга оид маълумотларнинг турларини, уларни Қизил китобга киритиш ва ундан чиқариш асослари ва бошқаларни ўз ичига олади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Қизил китоб Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан электрон шаклда юритилиши белгиланган ва унинг электрон шакли қўмита сайтида жойлаштирилади.

Таъкидланишича, Қизил китоб камида 10 йилда бир марта илмий-оммабоп нашр сифатида чоп этилади.

Хужжат эълон қилинган кунидан бошлаб кучга киради.

Эслатиб ўтамизки, Қизил китоб – Ўзбекистон ҳудудида табиий муҳитда яшовчи ҳайвонлар, ўсимликлар ҳамда қўзиқоринларнинг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари, уларнинг ҳолати ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар мажмуи ҳисобланади. Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларининг нобуд бўлиши, миқдори камайиб кетиши ёки уларнинг яшаш муҳити бузилишига олиб келиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: