Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Қизил китобини юритиш бўйича комиссия ташкил этмоқда

Дата: 18:13, 17-08-2016.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси биносида Ўзбекистон Қизил китобини юритиш бўйичи муаассасалаларо комиссияни шакллантириш бўйича биринчи ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) қўмита матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Хабар қилинишича, йиғилишда Муаассасалаларо комиссия, Ўзбекистон Қизил китобини бўйича Ишчи гуруҳи ва таҳририй гуруҳнинг таркиби масаласи муҳокама қилинган. Муаассасалаларо комиссиянинг ваколатларига Қизил китобга ноёб ҳайвонлар, ўсимликлар ва қўзиқоринларни киритиш ва чиқариш масалалари киради.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Қизил китобининг сўнгги нашри 2009 йилда чиққан бўлиб, унга киритилган ва йўқ бўлиб кетиш ҳавфи остида бўлган ёввойи ҳайвонлар, ўсимликлар ва қўзиқоринлар ҳақидаги маълумотлар вақти вақти билан янгиланиб туриши зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: