Тадбиркор Бобир Оқилхонов келажакда ватани Ўзбекистонга сармоя киритиши мумкин

Дата: 16:53, 25-10-2017.

Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – АҚШда яшаб, шу ерда фаолият юритаётган асли ўзбек тадбиркор Бобир Оқилхонов келажакда ота-онаси истиқомат қилаётган ватани Ўзбекистонга сармоя киритиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жуда яхши таассуротлар қолди, кўп нарса ижобий томонга ўзгараётгани билиниб турди. Давлат амалдорлари бизлар билан жуда очиқ мулоқотда бўлишди”, - деб айтди у Sputnikка Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йоркда ватандошлари билан ўтказган кечки қабули ҳақида сўзлай туриб.

Оқилхоновнинг сўзларига кўра, ҳозирча у Америкадаги лойиҳаларига диққатини қаратади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон президенти юқоридаги учрашувда ватандошларини Ўзбекистонга қайтишга таклиф қилиб, уларни ҳартомонлама қўллаб қувватлашга ваъда берган эди.

Бобир Оқилхонов АҚШга 2016 йил майда кўчиб ўтган, бунга қадар эса Австралия ва Россияда бир неча йил давомида тадбиркорлик билан шуғулланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: